Эстония тажрибаси  ўрганилмоқда

Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва тиббий хизматлар сифатини ошириш устувор вазифалардан бирига айланмоқда. 🌐 Айни жараёнда дунёнинг энг рақамлашган давлатларидан бири — 🇪🇪 Эстония тажрибаси мамлакатимиз тиббиёти учун муҳим намуна бўлиб хизмат қилмоқда.

👩‍⚕️ Айни кунларда Янгибозор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Меҳрибон Ваисова хизмат сафари билан Эстонияда бўлиб турибди.

🎓 Сафар давомида дунёда етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланган TalTech университетининг “Digital Health MSc” дастури, 🖥 рақамли соғлиқни сақлаш тизимлари, 🤖 сунъий интеллект технологиялари ҳамда ⚙️ замонавий бошқарув механизмлари билан яқиндан танишилмоқда.

📑 Шунингдек, тиббиёт тизимида ортиқча қоғозбозликни қисқартириш, ⏱️ беморларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатишнинг инновацион моделларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

💬 — Ушбу тажрибалар келгусида Янгибозор тумани тиббиёт тизимида шаффоф, замонавий ва юқори технологик хизматларни жорий этишга хизмат қилади, — дейди Меҳрибон Ваисова.

🤝 Хизмат сафари доирасида дунёга машҳур e-Health мутахассислари — Madis Tiik, Igor Bossenko, Janek Metsallik каби экспертлар билан учрашувлар ташкил этилди.

📚 Мулоқотлар жараёнида рақамли тиббиётни бошқариш, 🔐 тиббий маълумотлар хавфсизлиги, 📖 ҳуқуқий асослар ва 🧠 илғор таълим методикалари бўйича тажриба алмашилди.

⭐️ Халқаро экспертлар Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва рақамлаштириш жараёнларига юқори баҳо бердилар.

🏥 Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Civitta жамоасининг ҳамкорлиги ушбу тадбирларнинг юқори даражада ўтишини таъминламоқда.

🚀 Бундай ҳамкорликлар Янги Ўзбекистон тиббиётини замон талаблари даражасига олиб чиқиш, аҳолига 🌍 жаҳон стандартлари асосида тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
15-05-2026, 12:27
Ko'rishlar: 11
Sahifani chop etish